Детский Оздоровительный Лагерь "УГАМ"
Фото и видео отдыхающих детей наших сотрудников Акционерного общества " Завода Узбекхиммаш" !!!
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғи “УГАМ” болалар соғломлаштириш оромгохида “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ ишчи ходимларининг 130 нафар болажонларига рахбарият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан йўлланмалар ажратилди. “Угам” болалар соғломлаштириш оромгохида болажонларимизни турар жойлари қулайликларга эга, 8-12 кишилик шинам хоналардан иборат. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулотда вазият вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишди.
Болажонларимиз 12 кун давомида “УГАМ” болалар соғломлаштириш оромгоҳида мазза қилиб дам олишиб янги ўқув йилига куч йиғиб келишди. Хар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказдилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари спорт майдончаларида теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишди.
Болажонларимиз ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш хоналаридан фойдаланишди. Хар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар намойиш этилди. Хар хил тадбирларда қатнашиб ўзларига керакли маълумотлар олишди.
Болалар оромгохи болаларда ташаббускорлик, қатъийятлилик, жасорат, хазил туйғуси, мулоқот қобилиятлари каби турли хил ижтимоий кўникмалар ва ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва ривожлатиришга имкон беради. Болалар бир мунча вақт ўзларини ижтимоий муносабатларнинг уюшган моделини топадилар, мустақил равишда пайдо бўлган муаммоларни хал қилишга мажбур бўлишади ва ўзларини турли хил ижтимоий ролларда синаб кўришлари мумкин.
“Болалар оромгохи - болалар гурухини (жумладан, турли ёшдагиларни) бирлаштириш ва уларга директив бўлмаган шаклда ( ўйин, бўш вақт) ижтимоий ва ижодий билим, кўникма ва малакаларини бериш имконини берувчи ташкиллаштирилган болалар дам олиш шаклидир”.